25.03.2024 12:00

Mахсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

 

 

 

       Қўштепа туманида "Куйдирги касаллигини табиий ўчоқларидан келиб чиқиши ва тарқалишида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бундай вазиятларда давлат қуйи тизими мутасадди хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. 

Унда Санэпидқўмита Фарғона вилоят бошқармаси, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят ИИБ, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари иштирок этди.

Тадбирда ҳайвонлар касалликлари, хусусан куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, куйдирги касаллигининг тарқалишини олдини олиш, табиий ўчоқларда касаллик аниқланганда куч ва воситаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракат машқлари кўргазмали тарзда намойиш этилди ва умумий машғулотлар ўтказилди.