25.03.2024 12:00

Пойтахтлик инфекционист-олимлар томонидан ўқув семинар ва тиббий кўрик ўтказилди

Фарғонада Республика ихтисослаштирилган эпидемиология микробиология юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази олимлари Абдурашид Абдушукуров ҳамда Мақсуд Мадаминовлар навбатдаги ўқув семинар ва тиббий кўрик ўтказди.

 

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология микробиология юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали ўқув залида ўтказилган тадбирда марказ шифокорлари ва Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти талабалари иштирок этди.


 
Машғулот мавзуси: Сурункали вирусли гепатитларни замонавий даволаш. Унда хасталикка олиб келувчи сабаблар, касаллик белгилари, профилактика ва даволари бўйича тушунчалар берилди. Сўнгра мутахассис ва талабалар иштирокида тиббий кўрик ташкилланди. 

 

Пойтахтлик мутахассислар томонидан 26 нафар фуқарони тиббий кўрикдан ўтказилиб, 2 нафарига республика вирусология тиббиёт марказига даволаниш учун йўлланма берилди.